Ўзбекистон ва Эрон етакчилари аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён 1 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бир-бирларини ва мамлакатларимизнинг дўст халқларини баҳор айёми Наврўз ва муборак Рамазон ҳайити - Ийд ал-Фитр билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Қабул қилинган "йўл харитаси" асосида кўп қиррали Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Турли даражаларда фаол мулоқотлар ва ташрифлар давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзаро савдо ва юк ташиш кўрсаткичлари, қўшма корхоналар сони ошмоқда, пойтахтлар ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар амалга оширилмоқда, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда.
Кимё ва нефть-кимё тармоқлари, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари тармоғи ва бошқа йўналишлардаги кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва жадал амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Теҳрон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, бизнес форуми ва саноат кўргазмасини самарали ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ва Эрон етакчилари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг