Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Минскда Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталя Кочанова билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги муносабатлар ҳар томонлама мустаҳкамлаётгани, мамлакат раҳбарларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли икки томонлама муносабатлар ўзаро ишонч ва дўстона муҳитда ривожланаётганлиги қайд этилди.
Мунтазамлик касб этган ўзаро учрашув ва тадбирлар парламентлараро мулоқотни самарали ташкил этиш, олий даражада эришилган иқтисодиёт, савдо ва саноат соҳаларидаги келишувлар ижроси устидан таъсирчан парламент назоратини таъминлаш имконини бермоқда. Ушбу жараёнда икки давлат парламентлари юқори палаталарида тузилган парламентлараро дўстлик гуруҳлари муҳим ўрин тутади.
Томонлар икки давлат парламент вакиллари МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва Парламентлараро иттифоқ каби халқаро парламент ташкилотлари доирасида ҳам фаол ҳамкорлик қилишаётганига урғу беришди.
Қонун ижодкорлиги, гендер ва ёшлар сиёсати соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳудудлар форумини ўтказиш орқали мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, шунингдек, ҳудудларни рақамли ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан таклифлар илгари сурилди.
Икки давлат ўртасида турли соҳаларда эришилган келишувларни парламентлар фаолияти доирасида ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга келишиб олинди.
Олий Мажлис Сенати ва Миллий мажлис Республика Кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумнинг имзоланиши муносабатларни янги босқичга олиб чиқишига умид билдирилди.
Бўлажак форум аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга, мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича янги таклифларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш учун самарали майдонга айланишига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, форумнинг якуний ҳужжати (декларация) икки мамлакат тадбиркор аёллари иштирокида янги қўшма бизнес лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилади.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгашининг фахрий меҳмонлар китобида дастхат ёзиб қолдирди.
Шундан сўнг икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Томонлар Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги, Беларусь Республикаси Миллий мажлиси ҳузуридаги Ёшлар кенгаши (парламенти) ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳамда “Беларусь аёллар иттифоқи” республика жамоат бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг