Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Африка вакилини мағлуб этди
Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказди. Ушбу баҳсда Ислом Исмоилов жамоасига Кот-дʼИвуар терма жамоаси рақиблик қилди.
Учрашувда 2:0 ҳисоби қайд этилди. Киритилган голларга Мўминхон Баҳодирхонов ва Қаҳрамон Турғунов муаллифлик қилди. Шунингдек, терма жамоа дарвозабони Неъматуллоҳ Рустамжонов пенальтини қайтара олди.
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик ўйинини 29 октябрь куни Буркина-Фасога қарши ўтказади.
Жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйин эса 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг