Ўзбекистон ТИВ мигрантлар ҳуқуқлари бузилаётгани юзасидан Россия элчиси билан музокара ўтказди
2025 йилнинг 2 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Б.Усмонов Россиянинг мамлакатимиздаги элчиси О.Малгинов билан Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари юзасидан учрашув ўтказди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.
Унда айтилишича, мазкур музокаралар чоғида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг устувор йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилган. Томонлар кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, кўп томонлама ҳамкорлик доирасида олий ва юқори даражадаги бўлажак тадбирлар жадвалини келишиб олган.
Шунингдек, музокаралар давомида Ўзбекистон томони Россия томонининг эътиборини Россия Федерациясида Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ва уларга нисбатан қўпол муомала ҳолатлари ҳақидаги кўпайиб бораётган хабарларга қаратган.
«Бундай ҳолатлар Россия ҳудудида меҳнат фаолияти олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш ҳисобланиши, бу ҳуқуқ ва эркинликлар эса яшаб турган мамлакат қонунчилиги асосида таъминланиши лозимлиги таъкидланди», — дейилади ТИВ хабарида.
Юқоридагиларни инобатга олиб, кўтарилган масалани синчковлик билан ўрганиш ва Ўзбекистон томонининг хавотирларини Россия Федерациясининг тегишли ваколатли органларига етказиш зарурлиги алоҳида қайд этиб ўтилган.
«Учрашув якунида Ўзбекистон ва Россия фуқароларининг икки мамлакат ҳудудидаги ҳуқуқ ва эркинликларини ўзаро таъминлаш бўйича яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди», — деб қўшимча қилади Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурханов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг