Ўзбекистон тиббиёти тарихида биринчи марта ўта мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди

15:38 24 Декабрь 2024 Илм-фан
2166 0

Фото: Миллий тиббиёт маркази Матбуот хизмати

Ўзбекистон тиббиёти тарихида биринчи марта ўнг сон суяги дистал қисми суяк инфаркти бўйича ортопедик жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди

Миллий Тиббиёт Маркази Матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур марказ тарихда биринчи марта ўнг сон суяги дистал қисми суяк инфаркти бўйича мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилган. Бу жарроҳлик амалиёти мамлакатимизда ортопедик жарроҳлик соҳасидаги янги босқични бошлаб берди ва тиббиёт тарихида муҳим ютуқ сифатида қайд этилди.

Амалиёт давомида ортопед-жарроҳлар суякнинг қон билан таъминланишини тиклаб, некроз жараёнининг олдини олишга муваффақ бўлдилар. Бу усул беморнинг соғлиғини тиклашда ва соғлом ҳаётга қайтишда катта аҳамият касб этади. Операция натижасида бемор соғлиғи тезда барқарорлашди ва унинг ҳаракатланиш имкониятлари қайта тикланди.

Ушбу муваффақият Миллий Тиббиёт Маркази жамоасининг юқори малакали мутахассисларидан ташкил топганлигини ва уларнинг илғор технологиялардан самарали фойдаланишларини яна бир бор тасдиқлайди. Мазкур жарроҳлик амалиёти мамлакатимизда ортопедик жарроҳлик соҳасининг ривожланиб бораётганини кўрсатади ва келгусида янада мураккаб тиббий амалиётларни амалга ошириш учун мустаҳкам асос яратади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?