Ўзбекистон терма жамоаси Англияга мағлуб бўлди
Фото: ЎФА
Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 жамоаси йил якунида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Жамоа 3–9 сентябрь кунлари Испанияда ташкил этиладиган тижорий турнирда қатнашиши режалаштирилган эди. Кеча, 3 сентябрь куни Исмоилов жамоаси мусобақадаги иштирокини бошлади.
Дастлабки турда Ўзбекистон ўсмирлари Англия U-18 термаси билан куч синашди. Учрашув 1:3 ҳисоби билан инглизларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси киритган ягона голга Асилбек Алиев муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақанинг иккинчи турида Канада ўсмирлари билан куч синашади. Ушбу учрашув 6 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг