Ўзбекистон «Тентпеггинг» федерацияси ташкил этилди
Президентимизнинг тегишли қарорлари ижроси доирасида Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан мамлакатимизда от спорти турларидан бири бўлмиш — «Тентпеггинг» спортини ҳам ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшларни ва ҳарбий хизматчиларни ушбу спорт турига кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон «Тентпеггинг» федерацияси фаолияти йўлга қўйилди.
Ўзбекистон «Тентпеггинг» федерациясининг раиси Миллий гвардия ҳузуридаги от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Н. Ибрагимов ва федерация раисининг ўринбосари лавозимига эса Ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт ишларини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи Қ. Азизов сайланди.
«Тентпеггинг» спорт турини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш, ушбу спорт тури бўйича республикамиз бўйлаб нуфузли мусобақаларни ташкил этиш, шунингдек, Жаҳон ва Осиё мамлакатлари ўртасида ўтказиладиган мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритиш, Миллий меросимиз намунаси бўлган «Қорабайир» зотли отларни ушбу спорт орқали дунёга танитиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
«Тентпеггинг» спорт тури Осиё ва Европа давлатларида жуда оммабоп бўлиб, айниқса, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг