«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси Ҳ.Ҳосилов 3 ойда ўз тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди
Фото: president.uz
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
«Тошкент-Самарқанд» ва «Тошкент-Андижон» йўналишларида автомобилда йўловчи ташиш вақти ўртача 1-1,5 соатга кўпайди. Лекин, темир йўл ва авиа қатновлар сони ва сифати талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис тегишли мутасаддиларга:
— водий вилоятларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Урганч шаҳарларига ҳар куни авиарейсларни йўлга қўйиш;
— вилоят марказларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларига авиа ва темир йўл қатновларини 2 баравар кўпайтириш;
— камида 500 та эски типдаги вагонларни келгуси икки йилда реконструкция қилиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш;
— вилоятлар ҳудудидаги конгрес-холл, саройлар, меҳмонхоналар инфратузилмасидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
— швейцариялик мутахассислар билан бирга Бухоро, Зомин ва Бўстонлиқ туризм коллежларида меҳмонхона бошқаруви, сервис ва бошқа йўналишларда янги ўқув дастурлари асосида ўқитишни бошлаш;
— «Ипак йўли» туризм университетида меҳмонхона ва сервис соҳасида ўрта бўғин ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаб, йилига камида 1 минг нафар ёшларни ўқитиш топширилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси Ҳ.Ҳосилов 3 ойда ўз тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг