Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ЙХҲТ Парламент ассамблеяси раиси билан учрашди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
2022 йилнинг 1 декабрь куни Лодз шаҳрида бўлиб ўтаётган ЙХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-мажлиси доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси (ЙХҲТ ПА) раиси Маргарита Седерфелт билан учрашди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари М.Содерфелтни жорий йилнинг июль ойида ассамблея раиси лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.
Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталари ва ЙХҲТ ПА ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Владимир Норов ЙХҲТ Парламент Ассамблеяси раисига Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган, жамият ҳаётининг деярли барча жабҳаларини қамраб олган жадал ва кенг кўламли демократик ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилганидек, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг асосий мақсадларидан бири мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партияларнинг ролини янада оширишдан иборат.
2023 йилда Ўзбекистонда ЙХҲТ ПАнинг кузги сессиясини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг