Ўзбекистон тарихий мероси Биринчи Ислом санъати биенналесида тақдим этилади

Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистони маданият вазирининг ўринбосари Фаҳд ал-Канаъан билан учрашди.
Мулоқот чоғида томонлар ўртасида маданий алоқаларни ривожлантириш, ушбу соҳадаги ҳуқуқий асосни янада кенгайтириш мақсадида тегишли ҳужжатларни имзолаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Фаҳд ал-Канаъан ўзбек маданияти ва санъатига, республикадаги тарихий ва муқаддас қадамжоларга, маданият масканларига дунёда, хусусан, Саудия Арабистонида қизиқиш жуда юқорилигини алоҳида таъкидлади.
Саудия Арабистони маданият вазирининг ўринбосари икки мамлакат ҳудудида ўтказиладиган йирик тадбир ва анжуманлар, кўргазма ва конференцияларда ўзаро фаол иштирок этиш муҳимлигига эътибор қаратди. Шу маънода Жидда шаҳрида бошланадиган Биринчи Ислом санъати биенналесида Ўзбекистон делегациясининг иштирок этишидан мамнун эканини билдирди.
«Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан мамлакатингиз тарихий меросининг саудиялик ихлосмандлар ва халқаро ҳамжамиятга тақдим этиш биз учун катта шараф бўлиш билан бир қаторда, тадбирга алоҳида шукуҳ бағишлайди. Айни пайтда ушбу анжуман халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай имконият яратади. Ўзбекистон делегацияси намойиш этадиган экспонатлар уларни ўрганишга бўлган қизиқишнинг ошишига ишонаман», деди Фаҳд ал-Канаъан.
Биринчи Ислом санъати биенналесида Ўзбекистон маданий меросини акс эттирувчи 17 та экспонат намойиш этилади. Улар қаторидан Ислом оламининг нодир қўлёзмаларидан бири - VIII асрга оид Катталангар Қуръонининг бир неча саҳифаси, Имом ал-Бухорийнинг XVII асрда нашрдан чиққан мансуб «Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ» ҳадислар тўплами, Самарқанд ва Афросиёбнинг X-XII асрларга оид сопол кўза ва косалари, миллий либослар, пойабзаллар ва бошқа ноёб экспонатлар жой олган.
Таъкидлаш жоизки, биеннале доирасида Жамғарма томонидан Ўзбекистоннинг маданий мероси билан таништиришга қаратилган кенг оммавий дастур тайёрланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда нутқ сўзлади
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- «Халқ сўзи» бўлим муҳаррири «Олтин қалам» мукофоти соҳиби бўлди
- Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли якунланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг