Ўзбекистон-Словакия Ишбилармонлар кенгаши ташкил этилади
4 март куни Братислава шаҳрида Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов Словакия Савдо-саноат палатаси раиси Петер Михок билан ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш юзасидан келишувга эришди.
Бу ҳамкорлик икки мамлакат тадбиркорлари учун янги имкониятлар яратиб, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун хизмат қилади.
Шу билан бирга, шу йилнинг апрель ойида Словакия ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилди. Ташриф доирасида бизнес форуми ҳамда «B2B» учрашувлар ўтказилиши белгиланди.
Таъкидлаш жоиз, Словакия Савдо-саноат палатаси 1992 йилда ташкил топган бўлиб, етакчи бизнес уюшмаларидан бири ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг