Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор дунё рейтингида ТОП-20 таликка кирди

16:16 16 Июль 2022 Спорт
710 0

Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси

Халқаро шахмат федерацияси — ФИДE томонидан юритиладиган жаҳон шахмат рейтингида Ўзбекситон илк бор кучли 20 таликка киришга муваффақ бўлди. 2022 йил июль ойи рейтингига асосан, Ўзбекистон жаҳон шахмат рейтингида 19-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбари :

«Дунё рейтингини мос равишда АҚШ, Россия, Хитой бошқариб бормоқда. Германия, Испания, Полша, Англия каби мамлакатлар ҳам юқори ўринларни қайд этган. Шунга қарамай, рейтингда юртимиз дунё шахматида ўз ўрнига ва натижасига эга бўлган Грузия, Сербия, Эрон, Италия, Болгария, Руминия, Куба, Туркия ва Аргентина каби давлатларидан юқори ўринда бормоқда», — деб ёзади Алишер Саъдуллаев ўзининг телеграм ижтимоий тармоғидаги шахсий каналида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер