Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунига бағишланган байрамдан фоторепортаж

23:04 08 Январь 2024 Жамият
659 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Пойтахтимиздаги «Туркистон» саройида Ўзбекистон Республикаси прокуратураси ташкил топганлигининг 32 йиллиги ҳамда 8 январь — Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.

Президент Администрацияси, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ҳукумат аъзолари, прокуратура органлари ходимлари ва фахрийлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар қатнашган ушбу тантанали тадбирда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига йўллаган табригини Президент маслаҳатчиси Дониёр Қодиров ўқиб эшиттирди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан мамлакатимиз прокуратура органларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, юртимизда қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ҳамда давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамиятимизда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун орден ва медаллар билан тақдирланган бир гуруҳ тизим фаолларига юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?