Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан «очиқ мулоқот» тадбирига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

11:45 11 Август 2022 Сиёсат
646 0

Фото: president.uz

Маълумки, жорий йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан «очиқ мулоқот» тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

Бугунги кунгача Республика штабига келиб тушган 8 100 та мурожаатнинг 4 760 таси ҳал этилиши таъминланди. Шунингдек, тадбирга тайёргарлик давомида прокуратура органлари фаолияти билан боғлиқ келиб тушган жами 418 та мурожаат бевосита кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, ҳудудларда тузилган штаблар мутасадди идораларнинг ҳисоботларида ҳал қилингани кўрсатилган мурожаатларнинг ҳақиқатда ҳал этилгани тегишли мурожаат муаллифи иштирокида назорат тартибида ўрганмоқда.

Штаб аъзолари мурожаат этувчи билан телефон орқали боғланиб, ҳаққоний маълумотларни олмоқда. Таъкидлаш керакки, юқорида қайд этилган «қўшма топшириқ» имзоланганидан буён 1 000 дан ортиқ мурожаат штаб аъзолари томонидан худди шу тартибда ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, ушбу тадбир давомида бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини юритишда юзага келаётган энг долзарб муаммолар, яъни, бизнесни молиялаштириш, солиқ, ер, инфратузилма ва тадбиркорлик фаолиятига аралашувларни қисқартириш борасидаги муаммолар тизимлаштирилиб, уларни ҳал этишга қаратилган 20 дан ортиқ таклифлар ишлаб чиқилиб, Республика штабига киритилди.

Тадбиркорлик субъектлари ҳамда кенг жамоатчилик билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган ҳолда «очиқ мулоқот»ни кўтаринки кайфиятда ўтказиш борасида тегишли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер