Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қозоғистон Республикасига амалий ташрифи якунланди

Олий даражадаги тадбирлар дастури доирасида Олмаота шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаев норасмий учрашув ўтказиб, икки томонлама, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.
Етакчилар “Медеу“ тоғ-чанғи кластери фаолияти билан танишдилар, рақамли ва сунъий интеллект технологиялари, икки мамлакат атоқли мусаввирларининг рангтасвир ва графика асарлари кўргазмаларини кўздан кечирдилар.
Олмаота халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кузатиб қўйди.
Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг