Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистонда илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум олим ва ижодкорларни мукофотлаш тўғрисидаги Фармони қабул қилинди

20:01 23 Август 2025 Жамият
386 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Инсон қадрини улуғлаш, аждодлар хотирасини эъзозлаш, уларнинг ибратли ишларини кенг тарғиб этиш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтириш мақсадида ўзининг кўп йиллик самарали илмий-ижодий, ижтимоий фаолияти, ёрқин ва бетакрор истеъдоди билан халқимизнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, миллий маънавиятимизни бойитиш, мамлакатимизда илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, жамиятимизда эзгулик ва адолат, ватанпарварлик ва бағрикенглик тамойилларини мустаҳкамлаш йўлида фидокорона хизмат қилиб, авлодларга қолдирган бой мероси, сермазмун ҳаёти ва инсоний фазилатлари билан эл-юрт хотирасидан чуқур жой эгаллаган қуйидаги марҳум олим ва ижодкорлар мукофотлансин:

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Арипов Уктам — Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, жарроҳ олим

Ғафуров Вали — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб

Жалолов Тўхтасин — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим, таржимон

Кабулов Васил Кабулович — Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, кибернетик олим

Қосимов Бегали — Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, жадидшунос олим

Мухамедов Қуддус (Қуддус Муҳаммадий) — Ўзбекистон Республикаси халқ шоири

Парфиев Турсунали (Рауф Парфи) — Ўзбекистон Республикаси халқ шоири

Раджапов Мурад Ядгарович — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр

Рустамов Алибек Рустамович (Алибек Рустамий) - Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, адабиётшунос олим

Сулаймонов Тўра (Тўра Сулаймон) - Ўзбекистон Республикаси халқ шоири

Тухтасинов Мамиржон Салимжонович — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, хонанда

Халиков Мухритдин Джалалитдинович — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, хонанда

Хамрабоев Ибрагим Хамрабоевич — Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, геолог олим

Юсупов Муҳаммаджон (Муҳаммад Юсуф) - Ўзбекистон Республикаси халқ шоири

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Акилова Вилоят Исахаровна — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, балетмейстер

Ахмедова Римма Ашуровна — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, театр актёри ва дубляж устаси

Вахобов Исмоил — Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи

Мадалиев Охунжон Нусратович — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, хонанда

Назаров Анаркул Мамадович (Анор Назаров) — Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, композитор

Обитжонов Анваржон (Анвар Обиджон) - Ўзбекистон Республикаси халқ шоири

«Дўстлик» ордени билан

Юлдашев Бахадир — «Дийдор» театр-студияси бадиий раҳбари

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер