Давлат раҳбари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонун имзоланди
“Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–700-сон, 06.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали берди.
Қонунга кўра, Президент давлат хавфсизлик хизмати қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ҳамда ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан мустақил тарзда олиб боради.
Президент давлат хавфсизлик хизматига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
Президент давлат хавфсизлик хизмати бевосита Президентга бўйсунади ва унга ҳисобдордир.
Президент давлат хавфсизлик хизмати касбга яроқлилик бўйича текширувдан муваффақиятли ўтган, муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган Ўзбекистон фуқаролари билан ихтиёрий асосда тўлдирилади.
Хизматга Қуролли Кучлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг захирасидаги ёки резервидаги фуқаролар, шунингдек Ўзбекистоннинг аёл жинсига мансуб бўлган, ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги бўйича тегишли касбий тайёргарликка эга бўлмаган фуқаролари қабул қилинади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг