Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида бакалавриат ва магистратура бўйича  ўқув жараёни ташкил этилади

12:12 01 Декабрь 2022 Жамият
780 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонидан кўра:

Академияда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги тартибни назарда тутган ҳолда тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида олий таълимнинг икки босқичли тизими – бакалавриат ва магистратура бўйича тўлақонли ўқув жараёни ташкил этилади:

бакалавриат бўйича ўқитиш кундузги таълим шаклида амалга оширилади ҳамда ихтисослик ва юридик фанларни ўқитиш, шунингдек, чуқурлаштирилган стажировкани ташкил этиш орқали кадрларни мақсадли тайёрлашга йўналтирилади;

Академиянинг тергов фаолияти йўналиши бўйича магистратурасига қабул суриштирув ва тергов фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга давлат органларининг мазкур вазифаларни амалга оширувчи тузилмаларининг ҳамда прокуратура органларининг амалдаги ходимлари (ҳарбий хизматчилари) орасидан амалга оширилади;

Академиянинг тергов фаолияти йўналиши бўйича бакалавриат ҳамда магистратурасига ўқишга қабул қилиш Васийлик кенгашининг ваколатли аъзоcи раислик қиладиган идоралараро қабул комиссияcи томонидан ташкил этиладиган махсус психологик танлов, ёзма имтиҳон ва тест синовлари орқали амалга оширилади;

Академияда таълим олиш муддати бакалавриат дастури бўйича – уч йилни, тергов фаолияти йўналишидаги магистратура дастури бўйича – бир йилни ташкил этиб, битирувчиларга олий юридик таълимнинг тегишли босқичларини якунлаганлигини тасдиқловчи давлат намунасидаги дипломлар берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер