Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан бир гуруҳ чет эл фуқароларини мукофотлаш тўғрисида

10:19 30 Август 2022 Ҳужжатлар
2832 0

Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Давлатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, илм-фан ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга қўшаётган катта ҳиссаси, юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва улкан демократик ўзгаришларни, Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган глобал ва минтақавий ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлаш, шунингдек, халқларимиз орасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини тобора мустаҳкамлаш, узоқ муддатли ва кенг қамровли муносабатларни янги босқичга кўтариш борасидаги самарали фаолияти учун қуйидагилар «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин:

 

1. Фуат Октай - Туркия Республикаси Вице-Президенти

2. Мантуров Денис Валентинович - Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси ўринбосари – саноат ва савдо вазири

3. Холид Абдулазиз ал-Фалиҳ - Саудия Арабистони Подшоҳлиги Инвестициялар вазири

4. Муҳаммад бин Абдулла ал-Гаргавий - Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири

5. Люк Девин - Европа ташқи алоқалар хизмати Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори ўринбосари

6. Ван Яньчжи - Ипак Йўли Жамғармаси президенти – Директорлар кенгаши ижрочи директори (Хитой Халқ Республикаси)

7. Дэниел Розенблюм - АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

8. Гулиев Гусейн Рзагулу ўғли - Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

9. Черникова Алевтина Анатольевна - Россия Федерациясининг «МИСиС» миллий технологик тадқиқотлар университети ректори

10. Малышев Владимир Сергеевич - Бутунроссия давлат кинематография институти ректори

11. Трегулова Зельфира Исмаиловна - Третьяков Давлат галереяси Бош директори (Россия Федерацияси)

12. Зиядуллаев Наби Саидкаримович - Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий маслаҳатчиси

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш.Мирзиёев

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер