Ўзбекистон — Қозоғистон: Парламентлараро ҳамкорлик Кенгашини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати
Хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегациясининг Қозоғистон Республикасига расмий ташрифи давом этмоқда.
2022 йил 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигидаги делегация Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Раиси Ерлан Кошанов билан учрашди.
Мулоқот аввалида Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Раиси меҳмонни самимий қутлар экан, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги фаолиятига муваффақият тилади.
Учрашув чоғида азалий қардош ўзбек ва қозоқ халқларининг ўтмиши ва бугуни, орзу-ниятлари ҳамда интилишлари ўхшаш экани, бунда икки давлатнинг ўзаро ишонч, яқин дўстона муносабатларга асосланган ҳамкорлиги муҳим роль ўйнаётгани алоҳида таъкидланди.
Мамлакатларимиз Президентларининг доимий тарзда амалга оширилаётган ўзаро ташрифлари, самимий учрашув ва мулоқотлари халқларимизнинг вақт синовидан ўтган дўстона муносабатларига янгича руҳ бағишлаб келмоқда.
Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Раиси стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳақида гапирар экан, мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлгани, барча соҳалардаги ҳамкорликни барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратилганини таъкидлади.
Ўз навбатида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов Ўзбекистон — Қозоғистон иттифоқчилик муносабатлари ва интеграция алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини қадрлагани учун миннатдорчилик билдирди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов ҳамда Қозоғистон Республикаси парламенти Мажилиси Раиси Е.Кошанов парламентлараро ҳамкорлик Кенгашини ташкил этиш тўғрисида битим имзолади.
Конструктив ва ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон — Қозоғистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва уни янги мазмун билан бойитиш, норма ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги амалий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашда парламентларнинг ролини кучайтиришга келишиб олдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг