Ўзбекистон Қатар учун меҳнат мигрантларини тайёрлаб беради
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Қатар давлат Меҳнат вазири Жаноб Али бин Самиҳ ал-Марри бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда асосий эътибор Ўзбекистондан Қатарга ишчи кучини жалб этиш, уларни тайёрлаш ва уюшган тарзда юбориш масалаларига қаратилди.
2023 йилнинг 6 июнь куни Самарқанд шаҳрида икки давлат Ҳукуматлари ўртасида «Қатар Давлати ҳудудида ишчи кучи бандлигини тартибга солиш тўғрисида»ги битим имзоланган. Учрашувда ушбу битимни ҳаётга татбиқ этиш механизмларига тўхталиб ўтилди.
Қатар давлат Меҳнат вазирининг таъкидлашича, ушбу мамлакатда айни вақтда тиббиёт, таълим, ИТ, маҳсулотларни саноат усулида қайта ишлаш, меҳмонхона хизмати ва ОАВ соҳаларида хорижлик ишчи кучига талаб юқори. Қатарда ишлаш истагида бўлганларни қийнаётган энг катта масала бу тил тўсиғи эканлиги айтиб ўтилди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ушбу муаммони ечиш бўйича шу ердаги мавжуд тажрибадан келиб чиқиб ишчи кучини мақсадли тайёрлаш бўйича ўз таклифларини берди.
Қатар давлат Меҳнат вазири Жаноб Али бин Самиҳ ал-Марри хориждан бориб ишловчиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан мустаҳкам ҳимоя қилиниши, айни мақсад ва кўрсаткичлар 2008 йилда тасдиқланган «Қатар Висион – 2030» дастурида ҳам ўз аксини топганлигини маълум қилди. Шунингдек, хорижлик ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси, тиббий суғуртаси, ойлик, транспорт ва яшаш жойлари харажатларини иш берувчи томонидан тўлиқ қоплаш йўлга қўйилганлигини, ҳамда четдан бориб ишловчи аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўмита ташкил этилганлигини айтиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг