Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири ўринбосарини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Исломобод шаҳрида ажратилган қароргоҳда Покистон Ислом Республикаси Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дор кутиб олди.
Шу ерда бўлиб ўтган учрашувда Исҳоқ Дор давлатимиз раҳбарига ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама тадбирлар кун тартиби ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистон Президенти вазирнинг ушбу давлат ташрифини ташкил этишга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этди.
Ташриф доирасида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокаралар ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклик муносабатларини янги амалий мазмун билан бойитишига ишонч билдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг