Ўзбекистон қарийб 1,5 млрд долларлик облигацияларни жаҳон молия бозорига жойлаштирди

17:06 25 Февраль 2025 Иқтисодиёт
1427 0

Ўзбекистон Республикасининг умумий қиймати қарийб 1,5 миллиард АҚШ доллари эквивалентидаги навбатдаги суверен халқаро облигациялари жаҳон молия бозорларида жойлаштирилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Лондон шаҳрида 18–20 февраль кунлари АҚШ доллари, евро ва сўмда чиқарилган облигациялар учун буюртмалар қабул қилинган.

Буюртмаларнинг умумий ҳажми 4,2 миллиард долларни ташкил этди. Улар қуйидагича тақсимланди:

АҚШ доллари (7 йилга) – 500 миллион, йиллик 6,95% ставкада; Евро (4 йилга) – 500 миллион евро (525 миллион доллар), йиллик 5,1% ставкада; Сўм (3 йилга) – 6 триллион сўм (463 миллион доллар), йиллик 15,5% ставкада.

Облигациялардан тушган маблағлар 2025 йилги давлат бюджети тақчиллигини қоплаш, ипотека дастурини молиялаштириш ва ижтимоий объектларни қуриш учун йўналтирилади.

Яшил облигациялар дастури доирасида чиқарилган евро облигациялари экологик лойиҳалар, сув тежовчи технологиялар ва санитария ишларини молиялаштиришга қаратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер