Ўзбекистон Президенти маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 март куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди.
Маслаҳатчининг жорий йилги фаолиятининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.
Мамлакатимиз инвестициявий салоҳиятини халқаро майдонда янада илгари суриш, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини якунлаш бўйича амалий чоралар кўриш, хориждаги етакчи таълим муассасаларида давлат хизматчиларининг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак Ўзбекистон инвестиция салоҳияти "роуд-шоуси" ва Тошкент халқаро инвестиция форумини етакчи хорижий компаниялар ва молиявий институтларни жалб қилган ҳолда юқори савияда ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашувда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Тошкент халқаро тижорат судини ишга туширишнинг амалий жиҳатлари, мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини мустаҳкамлаш, иқтисодий ривожланиш соҳасида фундаментал тадқиқотлар олиб бориш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирларга тўхталиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг