Ўзбекистон Президенти “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди
“Марказий Осиё + Япония” мулоқоти саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кўп томонлама бизнес форумида иштирок этди.
Тадбирда Япония Бош вазири Санаэ Такаичи, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашдилар.
Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, минтақага Япония инвестициялари ва илғор технологияларини жалб қилиш, саноат кооперациясини кенгайтириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Қўшма иқтисодий лойиҳалар тақдимот қилинди. “Sumitomo”, “Chubu Electric Power”, “Shikoku Electric Power” компаниялари томонидан JBIC ва NEXI кўмагида Ўзбекистонда иккита қуёш электр станциясини қуриш, “Toyota Susho” иштирокида АT инфратузилмасини модернизация қилиш, “Sojitz” компанияси томонидан кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш, шунингдек, “JOGMEC” иштирокида янги ўта муҳим минерал конларини ўзлаштириш каби Ўзбекистон – Япония инвестиция ташаббуслари шулар жумласидан.
Етакчилар ҳузурида тегишли лойиҳалар бўйича ҳужжатлар алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг