Ўзбекистон парламенти делегацияси Марказий Осиё давлатларининг III парламентлараро форумида иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси «Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари: минтақани ҳар томонлама ривожлантириш бўйича самарали ечимлар» мавзусидаги Марказий Осиё давлатларининг III парламентлараро форумида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига етиб келди.
Форумнинг мақсади Марказий Осиё мамлакатларининг барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, миграция жараёнларини тартибга солиш ва рақамли муҳитни ривожлантириш борасида парламентлараро ҳамкорлигини мустаҳкамлашдан иборат.
III парламентлараро форум давомида «Миграция ва меҳнат оқимлари: фуқаролар ҳуқуқларини қонуний таъминлаш ва иқтисодиёт барқарорлиги», «Марказий Осиё мамлакатларида инвестиция муҳитини яхшилаш ва иқтисодиётнинг шаффофлигини ошириш бўйича қонунчилик чоралари», «Парламентлар ва рақамли суверенитет: киберхавфсизлик, рақамли муҳитни ҳуқуқий тартибга солиш» каби мавзулар муҳокама қилиниши назарда тутилган.
Форум доирасида Сенат Раиси Танзила Нарбаеванинг парламентлар вакиллари билан минтақавий ҳамкорлик, парламент дипломатияси ва қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун қатор икки томонлама учрашувлари ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг