Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари энг арзон давлатлар йигирмалигига киритилди
2025 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон озиқ-овқат нархлари индекси бўйича дунёдаги 139 та мамлакат орасида 18-поғонада қайд этилди. Бу ҳақида «Numbeo» веб-сайти томонидан тузилган статистикада маълумот берилган.
Унга кўра, Ўзбекистон озиқ-овқат нархлари индекси 26,6 баллни ташкил этиб, дунё мамлакатлари орасида кучли йигирматаликдан жой олди.
Озиқ-овқат нархлари индекси ҳар йили турли давлатлардаги истеъмол саватчасининг нисбий қийматини акс эттиради ҳамда Нью-Йоркдаги нархлар индекси билан ўлчанади. Давлатлардаги нархлар индекси кўрсаткичи паст ёки баланд чиқишига қараб, умумий рўйхат шакллантирилади.
Жумладан, Ўзбекистон ҳудудидаги озиқ-овқат индекси 26,6 кўрсатгични қайд этган бўлса, бу нарх Нью-Йоркдаги нархлардан қарийб 70 фоизга арзон демакдир.

«Numbeo» томонидан эълон қилинган мазкур статистикадаги энг арзон нархлар Покистонда қайд этилган. Ундан кейинги ўринларда Афғонистон, Миср, Эрон ва Мадагаскар кучли бешталикдан жой олган.
Шунингдек, МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистондан юқорироқ ўринларни Белоруссия ҳамда Украина қайд этган. Қирғизистон, Қозоғистон, Молдова, Озарбайжон ҳамда Арманистондаги озиқ-овқат маҳсулотлари Ўзбекистонга қараганда қимматроқ эканлиги ойдинлашган.
Озиқ-овқат маҳсулотлари энг қиммат мамлакатлар бўйича етакчиликни Исландия эгаллаган, ундан кейинги ўринларда Виржиния ороллари ҳамда Швейцария жойлашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг