Ўзбекистон ўзининг криптовалютасини ишлаб чиқариши мумкин

06:11 14 Март 2024 Иқтисодиёт
509 0

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Tether компанияси Ўзбекистонда крипто-активлар ва блокчейн инфратузилмаси соҳасида технологияларни ривожлантириш, шунингдек, инновацияларни рағбатлантириш мақсадида ўзаро англашув Меморандумини имзоладилар.

Ҳужжатга кўра, томонлар Ўзбекистонда блокчейн технологиясини, стабил токенларни ва активларни токенизация қилишни ривожлантириш, шунингдек, мамлакатда иқтисодий ўсиш ва инновацияларни рағбатлантиришда ҳамкорлик қилади.

Ўзаро ҳамкорлик, хусусан, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш, CBDC (Central Bank Digital Currency) ва активларни токенизация қилиш технологияларини жорий этиш, блокчейн ва крипто-активлар технологиялари соҳасида аҳолининг хабардорлиги ва саводхонлигини ошириш мақсадида таълим ташаббуслари соҳасида ҳамкорлик қилишга қаратилган бўлади.

“Tether ва Агентлик республиканинг тегишли идоралари билан биргаликда тезроқ, хавфсизроқ ва тежамкор транзакцияларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистоннинг рақамли валютасини яратиш бўйича ҳамкорлик қилади”, дейилади Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер