Ўзбекистон олимлари янги авлод гибрид аэрогелини яратди

18:20 17 Март 2026 Илм-фан
217 0

Фото: ЎзР ФА

Ўзбекистон Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти ҳамда Полимерлар кимёси ва физикаси институти олимлари биргаликда янги турдаги гибрид аэрогель яратди. Бу ҳақда Фанлар академияси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, маҳсулот нанотселлюлоза деб аталадиган, қайта тикланадиган ва экологик тоза хомашё асосида тайёрланган. Яъни, бу материал табиатга зарар қилмайди.

Бу аэрогель нимаси билан муҳим?

У жуда ғовак (ичида кўп майда тешикчалари бор) бўлиб, шу тузилма ичида махсус металл-органик бирикмалар жойлаштирилган. Бу эса аэрогелга зарарли моддаларни ўзига тез ва кўп миқдорда сингдириб олиш имконини беради. Аэрогель ҳаводаги зарарли CО₂ газини ушлаб қолишга қодир. Маҳсулот сувдан оғир металл ионлари ва зарарли бўёқларни самарали тарзда ажратиб олади.

Ундан қурилиш соҳасида самарали изоляцион материал сифатида фойдаланилади. Аэрогелнинг наноғовакли тузилиши товуш тўлқинларини самарали ютиб, биноларда акустик комфортни таъминлайди. Шунингдек, у жуда паст иссиқлик ўтказувчанлигига эга бўлгани сабабли биноларда иссиқлик йўқотилишини камайтиради ва энергия тежамкорлигини оширади.

Материал композит аэрогель материаллари механик таъсирларга нисбатан барқарор бўлиб, конструкцион элементлар мустаҳкамлигини оширишга хизмат қилади. У жуда енгил, лекин айни пайтда мустаҳкам ва юқори ҳароратга ҳам чидамли ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер