Ўзбекистон музейларига 2024 йил давомида қанча сайёҳ ташриф буюрган?
Ўзбекистондаги музейларга 2024 йил давомида 4,8 миллион киши ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Мамлакатимиздаги энг кўп ташриф буюрувчиларга эга бўлган музейлар рўйхатида Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси етакчилик қилмоқда. Ушбу музейга йил давомида 1 миллион 35 минг 325 нафар киши ташриф буюрган.
Шунингдек, Регистон ансамбли дирекцияси музейига 908 минг 225 нафар, Шон-шараф давлат музейига 656 минг 355 нафар, Бухоро давлат музей-қўриқхонасига 489 минг 208 нафар ҳамда Ичан-қалъа давлат музей-қўриқхонасига 456 минг 917 нафар киши ташриф қилган.
Музейларга ташриф буюрганларнинг 1,4 миллион нафарини хорижий сайёҳлар ташкил қилган. Маълумот учун, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги музейлар сони 138 тани ташкил қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг