Ўзбекистон МТЖга мундиал йўлланмасини тақдим этиши мумкин бўлган баҳс кичик ҳажмли стадионда бўлиб ўтади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Бирлашган Араб Амирликларига қарши сафарда майдонга тушади. Осиё футбол конфедерацияси мазкур ўйин бўлиб ўтадиган стадион ҳамда учрашув вақтларини маълум қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БААга қарши сафардаги баҳси жорий йилнинг 5 июнь куни Абу-Даби шаҳридаги «Al Nahyan Stadium» стадионида бўлиб ўтади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.
Маълумот учун, БАА – Ўзбекистон баҳси учун танланган «Al Nahyan Stadium» стадиони кичик ҳажмли бўлиб, 15 минг мухлисга мўлжалланган. Ушбу яшил майдон БААдаги «Аль-Вахда» клубининг уй стадиони ҳисобланади. Аҳамиятлиси шундаки, ушбу жамоа сафида терма жамоамиз аъзоси Ҳожимат Эркинов тўп тепади.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги сўнгги баҳсини 10 июнь куни Бунёдкор стадионида Қатарга қарши Ўтказади. Мазкур баҳс Осиё футбол конфедерацияси томонидан соат 18:45 да старт олиши белгиланган.
Айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси «А» гуруҳида 17 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди. БААда 13 очко, Қатарда эса 10 очко мавжуд. Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши сафардаги баҳсда эришиладиган дуранг ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасига Жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг