Ўзбекистон МОҚнинг 2023 йилги фаолияти ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик мавзусига бағишланган матбуот анжумани

Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ХХХIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги ПҚ-5281-сонли қарорига мувофиқ, Спорт вазирлиги, спорт федерация (уюшма)лари, вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ҳар бир Олимпия спорт турлари бўйича спортчиларни Ханчоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёрлаш стратегияси ишлаб чиқилди.
Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун 409 нафар спортчилар контингенти (108 нафар асосий таркиб ва 301 нафар спарринг шериклар) танлаб олинди, 103 нафар тренерлар штаби ва 53 нафар тиббиёт штаби аъзолари жалб қилинди.
Хорижий тажрибадан фойдаланиш ва тажриба алмашиш учун 21 та спорт тури бўйича 16 та давлатдан 38 нафар малакали тренер-мутахассислар таклиф этилди.
34 та Олимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзолари 208 та маҳаллий ва 98 та халқаро ўқув-машғулот йиғинларида иштироки таъминланди.
Миллий терма жамоа аъзолари 57 та халқаро турнир ва мусобақаларда, шу жумладан, 17 та жаҳон ва 33 та Осиё чемпионатларида, 7 та Гран при ва «Катта дубулға» туркумидаги нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, жами 289 та медаллар (76 та олтин, 100 та кумуш ва 103 та бронза) қўлга киритилди:
Жаҳон чемпионати ва кубокларида 53 та (20 та олтин, 13 та кумуш ва 20 та бронза);
Осиё чемпионати ва кубокларида 223 та (50 та олтин, 84 та кумуш ва 89 та бронза).
1-14 май кунлари Тошкентда илк бор ўтказилган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан ўз тарихидаги энг яхши натижасини қайд этиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.
Ханчоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида атлетларимиз томонидан 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза жами 71 та медаль қўлга киритилиб, Ўзбекистон делегацияси 45 мамлакат орасида 5- ўринни эгаллади ва қитъа олимпиадасида медаллар сони ва сифати бўйича энг яхши натижасини қайд этди.
Ўзбекистон делегацияси айни пайтда Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига 25 та лицензия қўлга киритган. Жумладан,
1 нафар бадиий гимнастика (Тахмина Икромова яккалик);
1 нафар эркин кураш (Жавраил Шапиев -86 кг); 2 нафар юнон-рум кураши (Арам Варданян -77 кг, Исломжон Бахромов 60 кг);
1 нафар замонавий бешкураш (Алисе Фахрутдинова, яккалик);
9 нафар бокс (-51 кг Ҳасанбой Дўсматов, 57 кг Абдумалик Халоков, -63.5 кг Руслан Абдуллаев, 71 кг Асадхўжа Мўйдинхўжаев, 80 кг. Тўрабек Ҳабибуллаев, 92 кг Лазизбек Мулложонов, +92 кг Баҳодир Жалолов, -50 кг Сабина Бобоқулова, 54 кг Нигина Ўктамова);
4 нафар велоспорт (UCI олимпия рейтинги орқали лицензия давлат учун ажратилган, шу сабабли спортчилар номи федерациянинг тренерлар кенгаши томонидан аниқланади);
1 нафар камондан отиш (Зиёдахон Абдусатторова яккалик);
1 нафар енгил атлетика (Давлатов Шохрух, марафон);
4 нафар таэквондо WT (-68 кг Улуғбек Рашитов, -80 Жасур Жайсунов, — 67 кг. Озода Собиржонова ва +67 кг Светлана Осипова);
1 нафар сувга сакраш (Игор Мялин, 10 метрли платформа).
Парижда Ўзбекистон делегацияси камондан отиш ва сувга сакраш йўналишларида Олимпиадаларда дебют қилади. Шунингдек, аёллар кураши ва футбол баҳсларида ҳам илк бор йўлланмалар қўлга киритилиши кутилмоқда.
Ҳар бир терма жамоага малакали шифокорлар бириктирилган. Улар мунтазам равишда спортчиларнинг саломатлигини назорат қилиб боряпти. МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) да режа асосида улар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, Миллий антидопинг агентлиги билан доимий алоқада бўлиб, атлетларнинг витаминизацияси ва тиббий-фармакологик воситалари назоратга олинган.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига саралаш даврида Тошкент шаҳри 3 спорт турида тўғридан тўғри йўлланма берувчи мусобақаларга мезбонлик қилади: бадиий ва спорт гимнастикаси ҳамда стол тенниси.
Олимпиада лиценциатлари спорт турларидан келиб чеққан ҳолда тўғридан тўғри йўлланма берадиган мусобақалар ва рейтинг тизими орқали аниқланади. Ҳозирда ушбу давр ўзининг ҳал қилувчи палласига кирмоқда. Париж-2024 Олимпия ўйинларининг барча йўлланма соҳиблари июль ойининг бошларида аниқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда нутқ сўзлади
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- «Халқ сўзи» бўлим муҳаррири «Олтин қалам» мукофоти соҳиби бўлди
- Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли якунланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг