Сенат Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятидаги инфратузилма ва туризм соҳаларида йирик лойиҳалар билан танишди
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятида бўлиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати, аҳолининг турмуш даражаси ва янги инфратузилма билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида Термиз туманидаги «Айритом» маҳалласида жойлашган Жаҳон савдо маркази фаолияти ўрганилди. 36 гектар майдонда жойлашган ушбу марказда барча давлат фуқаролари учун 15 кунгача визасиз кириб-чиқиш имконияти, мультивалютада савдо қилиш имконияти яратилган. Шунингдек, тиббиёт маркази, бизнес мактаб, меҳмонхона, ресторанлар ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилмоқда.
Ишчи гуруҳ Термиз шаҳридаги «Эски шаҳар» маҳалласида жойлашган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 86,4 млрд сўм маблағ эвазига барпо этилган тиббиёт кластери фаолияти билан ҳам танишди. Ушбу замонавий тиббиёт мажмуаси 300 ўринли тиббиёт маркази, 450 ўринли ўқув хоналари ва конференция залига эга бўлиб, юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатиш имкониятини яратиш билан биргаликда вилоятнинг олий маълумотли шифокорларга бўлган талабини қондиришга хизмат қилади.
Шунингдек, бу ерда замонавий тиббий хизматлар ҳам йўлга қўйилган бўлиб, ўта мураккаб жарроҳлик амалиётлари, жумладан, илк бор очиқ юрак жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда. Бугунги кунга қадар 100 нафарга яқин беморда бундай операциялар муваффақиятли бажарилган.
Ташриф доирасида Сенат ишчи гуруҳи Термиз шаҳридаги «Боқий шаҳар» туристик мажмуаси ва ундаги бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишди. Мажмуа ҳудудида мусиқали фаввора, замонавий туристик ва гастрономик кўчалар, дам олиш масканлари барпо этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг