Ўзбекистон миллий жамоасининг 2 аъзоси Осиёнинг ФИФА кунларидаги рамзий терма жамоасига киритилди
Футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг Осиё қитъасида 3-босқич саралашида иккита тур ўтказилди. Машҳур «SofaScore» нашри ушбу икки турда энг фаол қатнашган футболчилардан рамзий терма жамоа шакллантирди.
Иккинчи тур рамзий жамоасига «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳамда собиқ «Насаф» ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов киритилди.
Портал Шомуродовнинг ўйинини 10 баллик тизимда 8,4 баҳога лойиқ топган бўлса, Алиқуловнинг ҳаракатлари 8 баллга муносиб кўрилган.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон терма жамоаси 2-турда Қирғизистон меҳмони бўлди ва муросасиз кечган учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ушбу учрашувда Элдор Шомуродов ва Ҳусниддин Алиқуловлар жамоанинг биттадан голига муаллифлик қилишганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг