Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси жиддий жароҳат олди
Фото: Архив сурат
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Эроннинг «Истиқлол Теҳрон» клуби футболчиси Жалолиддин Машариповнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Машарипов жамоасининг Туркиядаги йиғини вақтида тиззасидан жароҳат олганди. Жамоа шифокорлари дастлабки текширувдан сўнг, унинг тизза тўр пуфаги ёрилганини маълум қилишди. Аммо футболчи ўзини яхши ҳис қилаётганини ва тиззасида бундай жароҳат йўқлигини айтди.
Шундан сўнг, клуб уни тинчлантириш мақсадида бошқа жойда тиббий текширувдан ўтказди ва бу гал энди Жалолиддиннинг жароҳати жиддий экани маълум бўлди.
Юзага келган ҳолат туфайли Машарипов мавсумнинг биринчи қисмини ўтказиб юбориши кутилмоқда. Клуб уни рўйхатдан чиқариб юбормоқчи.
Маълумот учун, 2024 йилнинг февралида «Истиқлол Теҳрон» билан шартнома имзолаган Машарипов шу вақтга қадар жамоа сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг