Ўзбекистон миллий метрология институтининг ривожланиш йўлидаги қадамлари
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Глобал сифат инфратузилма индексида ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. Бунда Ўзбекистон миллий метрология институтининг ҳиссаси катта бўлиб, институт томонидан миллий эталонлар базасини ривожлантириш, лабораторияларни модернизация қилиш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
2024 йилда институт томонидан «Суюқликларнинг электр ўтказувчанлиги бирлиги» эталони харид қилиниб, миллий эталонлар сони 30 тага етказилди. 2025 йилда эса 70,7 млрд сўмлик 9 та янги эталон харид қилиниши режалаштирилган бўлиб, тегишли техник топшириқлар ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, лабораторияларнинг моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида қиймати 32 млн сўмлик 2 та ўлчаш воситалари ва ёрдамчи ускуналар сотиб олинди.

Ўзбекистоннинг Халқаро тарози ва ўлчовлар бюросига (BIPM) аъзо бўлиши учун тегишли қонун ва қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди. Шунингдек, халқаро стандартларга мувофиқ 20 та миллий стандартни жорий этиш режалаштирилган бўлиб, 7 таси тегишли ташкилотларга тақдим этилди.
Ўзбекистон миллий метрология институти BIPM базасида калибрлаш ва ўлчаш имкониятларини (СМС) рўйхатга олиш мақсадида 3 та халқаро солиштириш лойиҳасида иштирок этмоқда. Шу билан бирга, Германиянинг Физика-техника институти (PTB) билан 1,5 млн долларлик «Миллий сифат инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланиши режалаштирилган.

Институтда 9 нафар мутахассис PhD илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида рўйхатдан ўтган. Шунингдек, 6 нафар ходим Чехия, Россия ва Хитойдаги етакчи метрология марказларида малака оширди. Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини яратиш бўйича 0,64 млн долларлик лойиҳа тақдим этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд филиалидаги лабораториялар аккредитация доирасини кенгайтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, газ қоришмаларини ишлаб чиқариш бўйича инновацион лаборатория ташкил этиш мақсадида лойиҳа ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон миллий метрология институти халқаро даражадаги нуфузини янада ошириш ва мамлакатимизда аниқ ўлчашлар тизимини ривожлантириш бўйича изчил ҳаракатларни давом эттирмоқда.







Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг