Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди
Фото: ЎзА
Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ассоциация раиси этиб сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, давлат ва хусусий сектор вакиллари, спорт ташкилотлари раҳбарлари ҳамда 170 мингга яқин ходимни банд қилган 200 нафардан ортиқ тадбиркор иштирокида йиғилиш ўтказилган. Унда Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилган.
Йиғилишда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов мазкур ассоциация раиси этиб сайланган. «Akfa Гроуп» асосчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев раиснинг биринчи ўринбосари, «Интернатионал Беверагес Ташкент» директорлар кенгаши раиси Шуҳрат Эргашев раис ўринбосари этиб сайланган.
Шу билан бирга, Бекзод Маматқулов (BMB Holding) футбол ва футзал, Зафар Ҳошимов (Korzinka) баскетбол, Баҳодир Абдуллаев (B.A. Holding) стол тенниси, Мурод Назаров (Murad Buildings) енгил атлетика бўйича масъуллар сифатида Ассоциация бошқарув кенгашига аъзо бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг