Ўзбекистон Кореяга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди

15:04 14 Март 2023 Спорт
1041 0

Маълумки, эртага Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё кубогининг ярим финалида Кореяга қарши учрашув ўтказади. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.

Шунингдек, бўлажак баҳсда бош ҳакам сифатида Абдуллоҳ Жамали (Қувайт) ишлайди. Унга қанотларда Аҳмад Саид Алрашди (БАА) ҳамда Файсал Эид Алшаммари (Қатар) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса оманлик Қосим Матар Ал-Ҳатмига топширилган.

Учрашув «Бунёдкор» стадионида соат 19:00 да старт олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер