Ўзбекистон — Корея: ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди

20:18 01 Март 2022 Сиёсат
959 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"

2022 йил 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Корея Республикаси Президенти ҳузуридаги Шимолий иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси раиси Пак Чон Су билан учрашди.

Мулоқотда сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон — Жанубий Корея ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Корея Республикасининг «Янги Шимолий сиёсат» дастури Евроосиё мамлакатлари билан иқтисодий ва сиёсий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, у Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган минтақавий стратегия билан ҳамоҳанг эканлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашувда стратегик шерикликни кенгайтириш, жумладан, Эркин савдо тўғрисидаги битимни тузиш бўйича музокараларни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер