Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ҳақида фильм суратга олинди

11:46 28 Ноябрь 2022 Маданият
984 0

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси томонидан Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, таржимон ва олим Муҳаммад Али ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди. Фильмда ёзувчи ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм сценарий муаллифи Умида Яхшибоева, режиссёр Саидаълохон Маъсудхонов, оператор Муҳиддин Ҳаитов, картина директори Зуҳра Пўлатова.

Маълумот учун, бугун Ўзбек миллий академик драма театрида Муҳаммад Али таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан бадиий кеча бўлиб ўтади. Тадбир давомида адиб ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг намойиши ҳам белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер