Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов вафот этди

21:18 22 Январь 2024 Маданият
568 0

Ўзбекистон халқ артисти, актёр ҳамда режиссёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбек миллий академик драма театри матбуот хизмати маълум қилди.

Турғун Азизов 1934 йилнинг 30 ноябрида Тошкентдаги “Сарёғчи” (ҳозирги “Бешқайрағоч”) маҳалласида туғилган. 1956 йили аввалги Ўзбекистон Давлат театр ва рассомчилик институтини тамомлаб, шу йили ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрига ишга қабул қилинган. 33 ёшида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 1974 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. Шунингдек, у “Меҳнат шуҳрати” ордени (2001 йил) соҳиби ҳам ҳисобланади.

“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер