Ўзбекистон йилқичилик ва от спорт федерацияси раиси халқаро турнирда ғолиб чиқди
Фото: olympic.uz
Шу кунларда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича «FEI Jumping CSIO1 -W Worid Cup Eurasian League» вa «FEI Jumping Nations Cup» халқаро мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Турнирнинг навбатдаги куни Ўзбекистон, Россия , Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон каби мамлакат вакиллари галдаги дастур — чавандозлар 130 см баландликдаги тўсиқдан ошиб ўтиш бўйича беллашишди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, мазкур йўналишда барча совринли ўринларни Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари қўлга киритди. Жумладан, биринчи ўринни «Этос» лақабли тулпорда иштирок этган Ўзбекистон йилқичилик ва от спорт федерацияси раиси Баҳромжон Газиев эгаллади. Кейинги совринли ўринларни Саидамирхон Турғунбаев («Кастания») ва Аъзам Толиббоев («Леди») қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг