Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради
Фото: ЎзМУ
Бугун, 28 май куни Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон Миллий университети Математик анализ кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори, математик олим Азимбой Саъдуллаев 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Азимбой Саъдуллаев 1947 йил 9 январь куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. У 1969 йилда Москва давлат университетини тамомлаган. 1972 йилда фан номзоди, 1982 йилда фан доктори илмий даражасини олган. Саъдуллаев 1989 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, 1995 йилда эса ҳақиқий аъзоси этиб сайланган.
Марҳум томонидан яратилган илмий мактаб, етиштирилган шогирдлар ва олиб борилган фундаментал тадқиқотлар нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда ҳам эътироф этилган. Олимнинг «Кўп комплексли ўзгарувчили функциялар назарияси» ва «Комплекс потенциаллар назарияси» соҳасидаги илмий ишлари дунё математикларининг ҳурматини қозонган.
«Азимбой Саъдуллаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари, шогирдлари ва бутун илмий жамоатчиликка чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз», деб ёзади Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги раҳбарияти ва жамоаси.
Маълумот учун, жаноза бугун, 28 май куни пешин намозидан сўнг Зангиота зиёратгоҳида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг