Ўзбекистон ҳудудига жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда

15:47 30 Ноябрь 2021 Жамият
549 0

«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, жорий йилнинг 1-2 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

Хусусан, айни шу кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. 

Айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлар кўтарилиши кузатилиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?