Ўзбекистон футболини ривожлантириш учун 2025 йилда 15 млрд сўм ажратилади
Иллюстратив фото
Президентнинг Ўзбекистон футболини оммалаштиришга қаратилган қарорига асосан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида «Легионерлар клуби» фаолияти йўлга қўйилади.
Қарорга билан Миллий футбол марказида иқтидорли футболчиларни эрта аниқлаш бўйича Рақамли футбол ситуацион маркази, футбол учрашувларини марказлашган тарзда видео ёрдамчи ҳакам (ВАР) тизимидан фойдаланган ҳолда кузатиш учун «ВАР» ва ахборот тизимидаги маълумотларни сақлаш учун «ДАТА футбол» марказлари ташкил этилади.
Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида «Легионерлар клуби» фаолияти йўлга қўйилиши белгиланган.
Клубга хорижда фаолият юритган ёки юритаётган ўзбекистонлик юқори маҳоратли профессионал футболчилар ва бошқа футбол мутахассислари жалб қилинади.
Бундан ташқари, 2025 йил 1 октябрдан бошлаб маҳаллаларда футбол майдонларини барпо этиш бўйича «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастури жорий этилади.
Дастур доирасида маҳаллалардаги бўш турган давлат мулки объектлари (ер участкалари) уларнинг бир қисмида футбол майдони барпо этиш ва камида 10 йил мобайнида унинг фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаслик шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади ва электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига харид қилинган бўш турган давлат мулки объекти (ер участкаси)нинг қолган қисмидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи берилади.
Электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган давлат мулки объектлари (ер участкалари) уч ой давомида сотилмаган тақдирда, уларнинг бошланғич баҳоси босқичма-босқич 10 фоиздан, лекин кўпи билан 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ва сотиб олиш тўловларини уч йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан савдоларга чиқарилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарор ижросини тўлақонли ва самарали амалга ошириш учун 2025 йилда Ўзбекистон футбол ассоциациясига Давлат бюджетидан қўшимча 15 миллиард сўм маблағ ажратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг