Ўзбекистон делегацияси Парижда Бутунжаҳон ҳайвонлар саломатлигини ҳимоя қилиш ташкилотининг 90-Бош сессиясида иштирок этди
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегация Париж шаҳрида ташкил этилган Бутунжаҳон ҳайвонлар саломатлигини ҳимоя қилиш ташкилотининг (ЖҲСТ) 90-Бош сессиясида иштирок этди.
Тадбирда, шунингдек, турли мамлакатлардан 1000 га яқин чорвачилик ва ветеринария идоралари вакиллари иштирок этишди.
ЖҲСТ ҳайвонлар саломатлиги бўйича бутунжаҳон ташкилоти бўлиб, 1924 йилда Ҳайвонлар саломатлиги халқаро бюроси сифатида ташкил этилган ва 2003 йил май ойида ташкилот номи Жаҳон ҳайвонлар соғлиғи ташкилоти этиб ўзгартирилган. Ҳукуматлараро ташкилот сифатида ҳайвонлар касалликлари ҳақидаги маълумотларни шаффофлигини таъминлаш, бутун дунё бўйлаб ҳайвонларнинг соғлиғини сақлаш ва шу тариқа хавфсизроқ, соғлом ва барқарор дунёни сақлаб қолиш ташкилотнинг устувор вазифаларидан саналади.
Ташкилот штаб-квартираси Париж шаҳрида жойлашган ва унга дунёнинг 182 давлатлари аъзо ҳисобланади.
Хусусан, 2017-2019 йиллар давомида ЖҲСТ экспертлари томонидан Ўзбекистонда 4 та миссиялар, яъни ПВС, ПВС ГАП, ПВС Қонунчилик, ПВС Лаборатория миссиялари амалга оширилди ва уларнинг хулосаларидан мамлакатда ветеринар осойишталикни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш, соҳани янада ривожлантириш ҳамда халқаро молия институтларидан грант маблағларини жалб қилишда самарали фойдаланилмоқда.
Анжуманнинг очилиш маросимида Европа Комиссияси, ФАО ва ЖҲСТ аъзо давлатлар вазирлари ва юқори мансабдор шахсларининг чиқишлари бўлиб ўтди. Сессия иштирокчилари глобал эпидемия, муаммолар ва зарур чора-тадбирлар бўйича фикр алмашишди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳроҳ Норқобилов ўз чиқишида Ўзбекистонда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари бошчилигида ветеринария хизмати ва унинг тараққиётига катта эътибор қаратилаётгани, жумладан, эпизоотик осойишталик, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига сифатли ветеринария хизмати кўрсатиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида маълумот берди.
Ўзбекистон ҳукумати ва Бутунжаҳон ҳайвонлар саломатлиги ташкилоти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганлиги, бунинг натижасида ветеринария фаолиятини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Шу ўринда, ЖҲСТ Европа минтақавий комиссиясининг 2024 йилда бўлиб ўтадиган 31-конфренциясини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича қабул қилинган қарори эълон қилинди.
Ўзбекистоннинг мазкур йўналишда амалга ошираётган ислоҳотлари халқаро миқёсда эътироф этилаётгани тадбир иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланди.
ЖҲСТнинг Европа минтақаси директори Будемир Клачич сессия ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш, ушбу йўналишда умумий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда янги касалликларга қарши курашиш бўйича аниқ лойиҳалар юзасидан фикр алмашиш имконини берганини қайд этди.
«Ўзбекистоннинг ушбу йўналишда халқаро даражада кўплаб лойиҳалар ва дастурларда фаол иштирокини юқори баҳолайман. Ҳусусан, Европа минтақавий комиссиясининг 2024 йилда бўлиб ўтадиган 31 - конференциясини Самарқанд шаҳрида ташкил этилиши катта аҳамият касб этади.
Ҳозирги кунда мамлакатингизда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда, ҳусусан чорвачилик, ветеринария соҳаларида ва озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш борасида йирик ўзгаришларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Албатта, бу келажакда ўзининг ижобий натижаларини беради ва халқаро доирада Ўзбекистоннинг обрўсини янада кўтаришига хизмат қилади. Ушбу мақсадларга эришишда Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилоти Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик қилишга ҳамиша тайёр», деди у.
ЖҲСТнинг Марказий Осиё минтақаси директори Мереке Тайтубаев Ўзбекистонинг ташкилот ишида фаол иштирокни эътироф этди.
«Ўзбекистон делегациясининг жорий Бош Ассамблеяда иштирок этиши катта аҳамият касб этади. Дунё ҳамжамияти яна бир бор амин бўлмоқдаки, мамлакатингиз қисқа фурсат ичида чорвачилик, ветеринария соҳаларида ва озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш борасида кўплаб ижобий натижаларга эришди. Аминманки, Ўзбекистонга киритилаётган инвестициялар, янги технологиялар мазкур соҳани янада ривожланишига хизмат қилади», деди Мереке Тайтубаев.
Ўзбекистон делегацияси ташриф доирасида, шунингдек, ЖҲСТ бош директори Моник Элуа билан алоҳида учрашув ўтказдилар.
Мулоқот чоғида томонлар ЖҲСТ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда ветеринария ва чорвачилик сохасида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама этишди.
Моник Элуа Ўзбекистон Ҳукумати томонидан ветеринар осойишталикни таъминлаш ҳамда аҳолининг тобора ўсиб бораётган эҳтиёжи учун етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги самарали саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.
Шунингдек, ташриф давомида Ўзбекистон вакиллари ва Франция тараққиёт агентлигининг қишлоқ хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари Сандра Рульер ўртасида учрашув ўтказилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ветеринария ва чорвачилик йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Француз томони Франция тараққиёт агентлиги иштирокида амалга оширилаётган «Чорвачилик соҳасини барқорор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳасини ҳаётга тадбиқ этилиши ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамланишида катта аҳамият касб этишини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг