Ўзбекистон давлат органлари ходимлари учун Британияда малака ошириш курслари ташкил этилади
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг «Global Partners Governance» (GPG) нодавлат нотижорат ташкилоти директори Метт Картер билан учрашув ўтказди.
Метт Картер Янги Ўзбекистонда жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида, айниқса, парламентаризмни ривожлантириш, иқтисодни либераллаштириш, таълим соҳасини модернизация қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади. У республикада амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар мамлакатдаги давлат бошқаруви тизимининг янада такомиллаштириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ўзининг ижобий натижаларини кўрсатаётганини билдирди.
Таъкидланишича, «GPG» стратегик таҳлил ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш, давлат бошқарувини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, тадқиқотлар ва нашрлар, онлайн курслар ва тренинглар хизматини кўрсатиш каби йўналишларда фаолият олиб боради.
«GPG» ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида 2021-2022 йилларда бир қатор лойиҳалар амалга оширилган. Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдормиз», деди Метт Картер.
Учрашув якунида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари ҳамда республика давлат органлари ходимлари учун Британияда малака ошириш курслари ва стажировкаларини ташкил этиш масаласи ўрганиб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
2005 йилда ташкил этилган «GPG» ривожланаётган мамлакатларда парламентаризм ва давлат бошқарувини ривожлантириш дастурлари ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга ихтисослашган Британиянинг етакчи ННТларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги пайтда ушбу ташкилот дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг