Ўзбекистон BRICS ҳамкори бўлишга тайёр — Кремль вакили
BRICS ҳамкори мақомини оладиган давлатлар орасида Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам борлиги таъкидланмоқда. Бу ҳақида ТАСС нашри хабар берди.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг таъкидлашича, Беларусь, Боливия, Индонезия, Қозоғистон, Куба, Малайзия, Таиланд, Уганда ва Ўзбекистон BRICS ҳамкори бўлишга тайёрлигини тасдиқланган.
«Қозондаги саммитнинг муҳим натижаларидан бири BRICS бўйича ҳамкор 13 та давлатдан иборат рўйхатни тасдиқлаш бўлди. Бу давлатларга тегишли таклифнома юборилди. Бугунги кунга келиб Беларусь, Боливия, Индонезия, Қозоғистон, Куба, Малайзия, Таиланд, Уганда ва Ўзбекистондан BRICS ҳамкори бўлишга тайёр эканини тасдиқлади. 2025 йил 1 январдан бошлаб улар расман BRICS ҳамкор давлатлари мақомини олади», дейди Ушаков.
Унга кўра, бу давлатлар вакиллари BRICS саммитлари ва ташқи ишлар вазирлари йиғилишлари доирасидаги алоҳида йиғилишларга таклиф қилинади.
Маълумот учун, BRICS ташкилот 2006 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан ташкил этилган. Ташкилот аъзолари иқтисодиёти тез ривожланаётган йирик мамлакатлар сифатида ифодаланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг