Ўзбекистон бозорларида хавфли иситиш радиаторлари сотилаётгани аниқланди

15:35 05 Ноябрь 2025 Жамият
258 0

Фото: Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси

Ўзбекистон бозорларида хавфли иситиш радиаторлари сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан маълум қилинди.

Инспекциянинг Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари бўлимлари томонидан ўтказилган назорат харидларида Хитойда ишлаб чиқарилган “TDS” ва “VALENCIA” бренди остидаги иситиш радиаторлари амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Уларда сув босимига бардош бера олмаслик, хонани етарлича иситмаслик, сув босими ошганда сув тошиши хавфи каби камчиликлар аниқланган.

“Бу каби нуқсонлар ўрнатилган радиаторлардан фойдаланиш вақтида хавфсизликни жиддий хавф остига қўяди, жумладан — уй ва мол-мулкка зарар етказиши, электр тармоқларида қисқа туташувга олиб келиши, ҳатто ёнғин хавфини келтириб чиқариши мумкин”, дейилади Инспекция хабарида.

Шунингдек, истеъмолчилар агар савдо тармоқларида сифатсиз ёки сохта маҳсулотга дуч келишса 1880 қисқа рақами орқали Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясига мурожаат қилиши мумкинлиги эслатиб ўтилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?