Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди
Фото: «Дунё»
Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035-2036 йиллар учун доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Улуғбек Лапасов Хитой раислигида БМТ Хавфсизлик кенгашининг кўп томонлама ва глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилишида маълум қилди.
«Дунё» ахборот агентлигининг хабар беришича, йиғилишда Ўзбекистоннинг БМТ билан ўзаро ҳамкорликнинг энг устувор масалалари бўйича расмий позицияси халқаро ҳамжамиятга етказилган:
- Мамлакатнинг минтақавий ҳамкорлик муҳимлиги ва Афғонистонни иқтисодий тиклашдан манфаатдор экани;
- трансмиллий таҳдидларга, жумладан, гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланиши, терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда БМТ билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлиги;
- Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш мақсадида ўрмонлар барпо этиш, сувни тежаш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани;
- Оролбўйида барқарор ривожланишни халқаро қўллаб-қувватлашни кенгайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланган.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан танишган.
Аъзо давлатлар 2025 йил июнь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг «Беш йил — 2030 йилгача: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш» мавзусидаги давлат хизматлари форумига таклиф қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг